Айниқса, бизни жамиятда самосуд ҳолатлари ҳуқуқинг онгга тескари ишлайдиган ҳолатдир. Охирги пайтларда бу ҳолатлар ҳам ошиб бормоқда. 

Самосуд балки ўша заҳоти кимнингдир қонга тўлган кўзларини ёки кузатиб турганларнинг инстинктини ва эҳтиёжини қондирар, лекин узоқ истиқболда эркин жамият қуришга катта тўсиқ бўлади ва одамларнинг адолатли ва хавфсиз шароитда яшашга ишончини сўндиради. 

Шунинг учун, бу борадаги тарғибот ва ташвиқотни кучайтириб, самосуд ҳолатларига қарши курашишимиз лозим, — дейди Адлия вазири Сенатда қилган маърузасида.