Мазкур семинар жорий йил 20 сентябрда бошланган бўлиб, 22 сентябрда якунланади. Унда Европа ва МДҲ мамлакатлари мутахассис ва экспертлари иштирок этяпти. Мазкур конференция «Forum Globa» халқаро ташкилоти томонидан Халқаро электралоқа Иттифоқи кўмаги билан ташкил этилди.

Семинар дастури ўз таркибига радиохалақитларни чегарадош давлатлар билан биргаликда бартараф этиш бўйича радиочастота спектрини мувофиқлаштириш амалий жиҳатлари, Европа ва МДҲ давлатларида кенг полосали технологияларни татбиқ қилишда 1 GHzs дан паст, ўрта ва юқори частоталардан фойдаланиш, 5G технологиясининг истиқболлари Умумжаҳон радиоалоқа конференцияга тайёргарлик ҳолати ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Семинар доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш бўлими раҳбари Д. Дусматов минтақада кенг полосали технологияларни жорий қилиш масалаларига бағишланган маъруза билан қатнашди.

Шунингдек, семинар давомида «Inmarsat» ва «Huawei» компаниялари вакилларининг Ўзбекистон алоқа маъмурияти билан онлайн учрашуви белгиланган. Мазкур учрашув МДҲ минтақасида яқин ҳамкорликни таъминлаш мавзусига бағишланади, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.