Қарорга кўра, қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 млн сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга;
  • етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга. 

Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

2026 йил 1 мартга қадар Рўйхат асосида оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.