Таъкидланишича, Афғонистон ва Ливияда одамлар ҳалок бўлаётган бир пайтда Россия президенти Владимир Путин бошчилигида ҳудудда тинчлик ва терроризм устидан ғалабага эришилди. 1,5 миллион аҳоли тинч ва осуда яшамоқда, ривожланмоқда.

Шунингдек, Қодиров Яқин Шарқни «эплай олмаётган» АҚШ санкцияларига дучор бўлганини ҳам гапириб ўтган. Шундай шароитда у ўзи ва яқинларига чекловлар жорий этилишини адолатсизлик деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистонда «инсон ҳуқуқлари бузилиши» сабаб сифатида келтирилиб, Рамзан Қодиров ва унинг яқинларига санкциялар жорий этилганди. Чеченистон лидери бунга муносабат билдирар экан, АҚШ давлат котиби Майк Помпеони қотиллик буюртмачиси эканликда айблаган.