Махсус қисқа муддатли малака ошириш ўқув курси «Рақамли иқтисодиёт ва корпоратив бошқарув» мавзусида бўлиб ўтди. Унда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва тизим корхоналари, жумладан, «Сирдарё ИEС» АЖ, «Толимаржон ИEС» АЖ, «Ўзенергосозлаш» МЧЖ ва «Ўзбекенерготаъмир» АЖ вакиллари қатнашди.
Тингловчилар учун «Корпоратив бошқарувнинг ўзига хос жиҳатлари», «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни шакллантиришнинг муҳим жиҳатлари» ва «Бизнес модели асосида рақамлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш» каби йўналишларда маърузалар ўқилди.
Ўқув курси доирасида Германиянинг корпоратив бошқарув ва рақамли иқтисодиёт йўналишида катта натижаларга эришган турли компаниялари ва корхоналарига ташрифлар, В2В форматидаги музокаралар ўтказилди.
Мазкур ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби кўмагида ташкил этилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига таяниб.