Жорий йилнинг 14-17-март кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (International Telecommunication Union) томонидан Aхборот ҳамжамияти бўйича халқаро саммит форуми бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси ҳамда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.
Саммит доирасида инклюзив ривожланишда рақамли ҳамкорлик ва шерикчилик, рақамли тафовутни қисқартириш, Форумнинг 2025 йилдан кейинги режалари ҳамда устувор вазифалари каби мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, 16 март куни Вазирлик делегацияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий масалалар бўйича департаменти (UNDESA) вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва келгусидаги режалар муҳокамаси юзасидан учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.