Маълумки, сентябрь ойида ФИФА кунлари белгиланган. Ўша кунларда миллий ва олимпия жамоаларимиз Жанубий Кореяда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказишни режалаштирган.
ЎФА матбуот хизмати хабарида айтилишича, йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари иккита кучли жамоа – 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган – Камерун ва Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Баҳслар 23 ва 27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон олимпия жамоаси эса, жанубий кореялик тенгдошларига қарши майдонга тушади. 23 ва 26 сентябрь кунларига мўлжалланган ўйинларга Ҳвасон шаҳри мезбонлик қилади.