Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан аниқланишича, бу минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган. 

Қўмита томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

Шунингдек, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га  бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин.

Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади, дейилади Қўмита ахборотида.