«Кабар» манбасига кўра, учрашувда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган темир йўл қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинган, деб хабар беради «Дунё» АА.
Мутахассисларга кўра, «Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли ишга тушгач, Хитойни энг қисқа йўл билан Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғлайди. Мавжуд йўналишларга қараганда масофа 900 километрга, юкларни етказиб бериш муддати 7-8 кунга қисқаради. Ушбу лойиҳа истиқболлари яқинда ишга тушган «Қашғар – Иркиштом–Ўш–Андижон–Тошкент» автомобиль йўлаги орқали намоён бўлмоқда. Бу йўл Марказий Осиёдан автомобиль транспорти воситаларининг Хитойга тезроқ киришига имкон берди.