Шиддат билан ривожланаётган бугунги дунёда дронлардан кенг фойдаланилмоқда. Уларнинг ҳар турли кўриниш ва ўлчамлилари кун сайин кўпайиб бормоқда.
“New Atlas”нинг маълум қилишича, Американинг “Aevum” компанияси сунъий йўлдошларни орбитага олиб чиқишга қодир бўлган “Ravn Х” йирик учувчисиз ҳаво воситасини намойиш қилди.
Маълум қилинишича, дроннинг узунлиги 24 м, баландлиги 5,5 м, битта қанотининг узунлиги эса 18 м бўлиб, одатдаги ёқилғидан фойдаланади.
Деярли ҳар қандай об-ҳаво шароитида парвоз қилишга қодир “Ravn Х”нинг 70 фоиз қисмлари қайта ишлатилиши мумкин.