Бугун Самарқанддаги Регистон ансамблининг Улуғбек мадрасасида “Туристик диққатга сазовор объектлар бутунжаҳон рўйхати”га киритилганлиги тўғрисида сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
Сертификатларни топшириш маросимида Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Пискурев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этдилар.
Самарқанддаги Регистон ансамбли ва Шоҳи Зинда мажмуаси “Туристик диққатга сазовор объектлар бутунжаҳон рўйхати”га киритилди.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистоннинг 4 та тарихий диққатга сазовор жойлари ушбу рўйхатга киритилган.