Самарқанд мезбонлигидаги "Шарқ тароналари" мусиқа фестивали очилиш маросимида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этиб, ўзининг таассуротлари билдирди.
— Ҳар сафар "Шарқ тароналари" фестивалида Самарқандни сеҳрли куй-оҳанглар чулғаб олади. Мана, кеча ҳам Регистон майдонида яна эртакона муҳит ҳукм сурди, — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Бу байрам бирдамлик, ҳамжиҳатлик кайфиятини бахш этувчи мусиқа ва маданиятдан баҳраманд бўлиш учун ноёб имкониятдир.