Унда профессионал ва ҳаваскор киномутахассислар ва ижодкорлар иштирокида давра суҳбатлари, пресс-конференциялар, учрашувлар ва янги фильмлар намойишлари ташкил этилди.
Мазкур саммитда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» бадиий фильми режиссёри Ёлқин Тўйчиев махсус диплом билан тақдирланди, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.
Фильм сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев.
Ролларда Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар.
Маълумот учун, кинокартина Россиядаги «Москва премьераси», «GoEast» (Festival of Central and Eastern Europan Film), VI Халқаро Осиё кинофестивали (Asian world film festival, «Пусан» халқаро кинофестивалларида иштирок этиб, бир қанча мукофотларни қўлга киритган.