Давлат экология қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамкорлигида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) “Марказий Осиёдаги иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ерлардан комплекс фойдаланиш” лойиҳаси доирасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ва ўрмон фонди ерларида рекреацион тадбирларни ўтказиш қўлланма лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш ҳамда зарур таклифларни олиш мақсадида 2021 йил 12 ноябрь тадбир ташкил қилинди. Куннинг биринчи яримида Самарқанд вилоятининг “Dilimah” меҳмонхонасида амалий семинар, куннинг иккинчи ярмида эса “Зарафшон” миллий табиат боғида рекреацион фаолиятини ташкил этиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Ушбу ўтказилган семинарда Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Бош бошқармаси ҳамда айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимлари, шу билан бирга Ўрмон хўжалиги давлат кўмитаси ҳамда Қўмита тизимидаги ўрмон хўжаликлари, Давлат Геология ва минерал ресурслари қўмитаси, GIZ ILUCA, Тожикистон Республикаси ўрмон хўжалиги агентлиги ходимлари иштирок этишди.

Мазкур ўтказилган амалий семинар ҳамда машғулотнинг мақсади муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ва ўрмон фонди ерларида рекреацион фаолиятни ташкил этиш бўйича мутахассисларнинг билимларини ошириш, шу соҳада хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда “Зарафшон” миллий табиат боғи ҳудудида қўллаб, тажриба алмашишдан иборатдир.