Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Вилоят босқичи 17 та фандан ташкил қилиниб, 4 декабргача давом этади, бунда 33 минг нафарга яқин 9-,10- ва 11-синф ўқувчиларининг иштироки кутилмоқда.

Амалдаги тартиб бўйича асосий олимпиаданинг III босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар:

  • 1-ўрин учун БҲМнинг 6 баравари;
  • 2-ўрин учун БҲМнинг 4 баравари;
  • 3-ўрин учун БҲМнинг 3 баравари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.

Мазкур босқичда 1-2-3-ўринни қўлга киритган 11-синф ўқувчилари олимпиаданинг Республика босқичида, шунингдек, 1-гуруҳ фанларидан ҳар бир синф бўйича энг яхши натижа қайд этган дастлабки 5 нафар иштирокчи халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига саралашнинг 1-босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.