Андрей Басков дастлаб РСТИАМ фаолияти билан яқиндан танишиб, марказнинг малакали мутахассислари билан соҳадаги назарий ва амалий билимларини улашди. Шунингдек, спортчиларни даволаш ва реабилитация қилишнинг илғор ишланмалари ва усуллари бўйича мутахассислар учун семинар ўтказди. 

Андрей Басков Республика эндокринология маркази ва "Эзгу ният" клиникасининг фаолияти билан ҳам танишди. Якунда РСТИАМ ва “OrthoSpine” клиникаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.