Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 916,9 минг дона қоракўл тери (2020 йилнинг январь-июнига нисбатан 4,4 фоизга кўп) олинди.

Хўжалик тоифалари ўртасида олинган қоракўл терининг энг катта ҳажми 760,0 минг дона ёки умумий ҳажмидан 82,9 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди.

Олинган қоракўл терининг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори улуш Бухоро вилоятига (40,6 фоиз) тўғри келди. Шу билан бирга, энг паст улуш Жиззах вилоятида (0,3 фоиз) кузатилди.