Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига, республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликларда боқилаётган отлар бош сони 255 мингга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 мингга кўпайган.

Республикадаги жами отларнинг хўжаликлар бўйича улуши:

76,4 фоиз - деҳқон хўжаликлари;

18,9 фоиз - фермер хўжаликлари;

4,7 фоиз - қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар.