Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикада 127 694,7 миллиард сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бозор хизматларининг номинал ҳажми 28 861,6 миллиард сўмга ошган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 118,3 фоизни ташкил этган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

алоқа ва ахборотлаштириш – 7 318,1 миллиард;

молиявий – 28 594,1 миллиард;

транспорт – 30 091,6 миллиард;

шу жумладан:

автотранспорт – 16 161,4 миллиард;

яшаш ва овқатланиш – 3 618,2 миллиард;

савдо – 32 085,5 миллиард;

кўчмас мулк билан боғлиқ – 3 684,7 миллиард;

таълим соҳаси – 5 411,5 миллиард;

соғлиқни сақлаш соҳаси – 2 259,2 миллиард;

ижара – 2 643,9 миллиард;

компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 2 137,2 миллиард;

шахсий – 3 104,1 миллиард;

меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси– 2 702,2 миллиард;

бошқалар – 4 044,4 миллиард сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.