Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 16,0 квадрат метрни ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр): 

Қорақалпоғистон Р. – 16,5 квадрат метр;

Андижон – 10,3 квадрат метр;

Бухоро – 17,4 квадрат метр;

Жиззах – 14,3 квадрат метр;

Қашқадарё – 16,7 квадрат метр;

Навоий – 22,4 квадрат метр; 

Наманган – 16,5 квадрат метр;

Самарқанд – 15,1 квадрат метр;

Сурхондарё – 12,8 квадрат метр;

Сирдарё – 15,4 квадрат метр;

Тошкент – 15,9 квадрат метр;

Фарғона – 13,1 квадрат метр;

Хоразм – 24,3 квадрат метр;

Тошкент ш. – 22,0 квадрат метр.