Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Қор кўчиш хавфи эълон қилинган ҳудудлар қуйидагилар:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.