Бундан ташқари, АҚШ ҳарбийлари бир нечта Эрон дронларини тўхтатиб, уриб туширди, деб қўшимча қилди манба.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлашди ва бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштиришди. Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирди ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди.

2026 йил 8 апрель кечаси Эрон, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари икки ҳафталик сулҳга келишиб олишди. Кейинчалик, Президент Дональд Трамп сулҳни номаълум муддатга узайтирди. 11-12 апрель кунлари Покистон воситачилигида Исломободда Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасиз якунланди.

Теҳронга босим ўтказиш чораси сифатида АҚШ Эрон бандаргоҳлари ва Ҳормуз бўғози орқали ўтишни блоклаганини эълон қилди. Эрон, ўз навбатида, Форс кўрфазига йўл олган кемалар учун Ҳормуз бўғозини ёпганини эълон қилди. Минтақадаги вазият глобал энергетика инқирозига олиб келди, деб хабар берди report.az.