У билан бирга хотини, ўғли ва қизи ўлдирилди. Исроил мудофаа кучлари ал-Аминнинг ўлдирилишига изоҳ бермади.

Исроил Байрутнинг Кола туманига ҳам зарба бериб, Фаластинни озод қилиш халқ фронтининг уч нафар етакчисини ўлдирди. Уларнинг исм-шарифлари ҳақида хабар берилмади. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, турар-жой биносининг юқори қаватига  зарба берилган, деб ёзади Reuters.

2006 йилдаги иккинчи Ливан урушидан бери биринчи марта Исроил самолётлари Байрут марказига – “Ҳизбуллоҳ” қароргоҳи ва ҳаракатга алоқадор бошқа иншоотлар жойлашган Даҳия тумани ташқарисига зарба берди.

ЦАХАЛ Байрутга берилган зарбага изоҳ бермади, деб хабар беради meduza.io.