Мамлакат метеорология маркази маълумотларига кўра, мазкур ҳодиса маҳаллий вақт билан 16.40 да бошланди. Бунгача сўнгги ҳафтада ярим оролда мингга яқин зилзила содир бўлди. Улардан баъзиларининг магнитудаси 5,0 дан ошди.
Айни пайтда лава узунлиги тахминан 200 метрни ташкил этиши тахмин қилинаётган ёриқлардан сизиб чиқмоқда. Мамлакатнинг бош аэропорти самолётларнинг қўниши ёки учиб кетишида ҳеч қандай узилишлар йўқлигини маълум қилди, деб хабар беради mir24.tv.