"Ушбу мусобақа янги қоидалар бўйича ўтказилмоқда ва энди таэквондочилар раундлар бўйича баҳоланишади. Қайси спортчи 2 раундда ғолиб бўлса, кейинги босқчига чиқади", дея таъкидлади Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати. 

-68кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони, мусобақада 2-рақам остида сараланган Улуғбек Рашитов илк босқичда 31-рақамда сараланган ивуарлик Аарон Кобенан билан тўқнаш келди ва раундлар бўйича 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Рашитов навбатдаги босқичда кореялик Хо Жун Жин билан учрашади. 

-57кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Чарос Қаюмова илк босқичда венглиялик Лука Патакфалвига қарши жанг қилди ва раундлар бўйича 2:0 ҳисобида зафар қучди. Энди Қаюмова кейинги босқичда марокашлик Нада Лаараж билан тўқнаш келади.