Сув тошқини шаҳарнинг шимолий қисмини қамраб олди. Оқибатда шаҳар транспорти фаолиятида муаммолар юзага келди, хусусан, автобус ва метро ҳаракати издан чиқди.
Шаҳар ҳокимияти яқин кунларда режалаштирилган барча тадбирларни бекор қилди. Рио-де-Жанейро префекти Эдуардо Паес фавқулодда ҳолат эълон қилди. Шу кунгача 11 киши ҳалок бўлган. Қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар беради mir24.tv.