Ўзбек ва тожик қадимдан оға-ини, қавм-қариндош. Орзу умидлари ҳамоҳанг. Икки халқ дўстлигининг энг ёрқин ифодаси Алишер Навоий ҳазратлари ва Абдураҳмон Жомий ҳазратлари муносабатларида акс топган. Бугун ҳам бир мамлакат, бир маконда яшаётган ўзбек ва тожиклар панжа бармоқларидек бири бирига қувват беради.

Шарқона услубдаги ёғоч ўймакорлигининг энг гўзал намуналари бўлган устун ва шифтлар, нафис чизгилар ила жило берилган ганч деворлар, осмоний рангларни ифодаловчи сопол кошинлар бинога ўзгача чирой бағишламоқда.

– Бу ер мушоиралар, учрашувлар, маърифий суҳбатлар ўтказиладиган маънавият марказига айланиши лозим, – деди Ш.Ғаниев. – Мана қаранг, катта зал шифтида тўрт фасл ўймакорлик санъати ёғоч ва рангларда ифодаланган. Демак, ўзбек ва тожик миллатларига мансуб юртдошларимизнинг ҳаёти, фаолияти ҳам шу тўрт фасл чархпалаги каби боқийдир.

– Биз, Риштон туманида яшайдиган миллати тожик бўлган Ўзбекистон фуқароларига бу каби алоҳида имконият ва ғамхўрлик учун Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз, – деди Турсинхўжа ота қўлини дуога очиб ва қалб тилакларини изҳор қилди.

Шундан сўнг тадюир Навоий ва Жомий ғазаллари асосидаги шеърхонликка уланиб кетди.

Иштирокчилар ўзбек-тожик «Дўстлик  уйи» икки халқнинг эзгу туйғулар уйига айланиши ишонч билдирди.