Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси тизимида Ёйилма оилавий шифокорлик пункти “Обод қишлоқ” дастури доирасида қуриб битказилган.
Мазкур оилавий шифокорлик пунктини барпо этиш учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.
14 та хонадан иборат тиббиёт масканида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча имкониятлар етарли.
Аёллар, болалар ва кексалар учун алоҳида хоналар, шунингдек, стоматология бўлими, лаборатория, кундузги стационар ҳам мавжуд.