Яқинда Япония нашрларида Майдзуру шаҳрида таҳсил олаётган Риштонлик ёшлар ҳақида мақолалар чоп этилди.
Ушбу мақолаларда риштонлик ёшлар ушбу даражага етишларида туманда фаолият юритаётган Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази (халқ тилида "Япон мактаби")нинг ўрни беқиёс бўлгани ҳақида айтиб ўтишган.
Бунинг учун мактабни ташкил этиб, кўплаб шогирдлар етиштираётган Ғанишер Назировга миннатдорлик билдиришган.
Япон мактабида таҳсил олаётган ҳар бир болага Япония маданияти, уларнинг ҳаёт тарзи ўргатиб борилгани туфайли риштонлик ёшлар ушбу мамлакатга мослашишда унчалик муаммоларга дуч келишмагани хусусида ҳам тўхталиб ўтишган.
Улар Японияда ўқиш ва ишлаш учун барча шароитлар муҳайё этилгани ҳам тилга олишган.
Риштон ва Майдзуру шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик ёшларга кенг йўл очгани ҳам мақолада келтириб ўтилган.
Муножат Мўминова