Германиянинг “Бавария” клуби ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовскининг орзуси “Реал” Мадрид сафида тўп суриш   экан.  Бу ҳақда  tribuna.uz  хабар беради.

Хабарда айтилишича, 32 ёшли ҳужумчи Испания Қироллик клубидан трансфер таклифи тушишини кутмоқда. Бундан “Реал” раҳбарияти ҳам хабардор.  Аммо футболчининг бу орзуси ушалишига “Бавария” раҳбарияти қарши. Мюнхенликлар Робертни асло қўйиб юбормоқчи эмас.

Мюнхенликларнинг таъкидлашича, икки йилдан сўнг “Бавария” ва Левандовски  ўртасидаги шартнома якунланади. Шундан кейин у  жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Аммо масаланинг яна б ир томони бор: у пайтда польшалик ҳужумчи қандай формада бўлади, уни “Реал” қабул қиладими, гап шунда.