Қайд этилишича, Electron ракета-ташувчиси Янги Зеландиядаги Махия ярим оролидаги космодромдан учирилган.
Миссиянинг фойдали юки Low Earth Multi-Role мини йўлдошларидан иборат.
Хабарларга кўра, ҳар бири олти килограмм оғирликдаги тўртта 16U фазовий кемаси коинотда об-ҳаво мониторингини таъминлаш, шунингдек, денгиз ва авиация фаолиятини кузатиш учун Spire Global Inc компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
NorthStar Earth & Space сунъий йўлдош туркуми 12 сунъий йўлдошдан иборат бўлиши режалаштирилган. Яна саккизтаси бу йил охирида Electron ракета-ташувчиси томонидан ишга туширилади, деб хабар беради korrespondent.net.