Aгентлик томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига тақдим этилди.
Суд томонидан ҳуқуқбузар М.Х ўзганинг товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 177- моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, М.Х га нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди.
Aйни кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳуқуқбузар М.Х томонидан қалбакилаштирилган “Роллтон” маҳсулотининг инсон саломатлигига зарарли томонларини ўрганиш мақсадида текширув ишларини олиб боришмоқда, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк агентлиги.