Европа Конференциялар лигасида иштирок этаётган Римнинг “Рома” клуби кеча ўзи учун ноқулай рақиб “Буде-Глимт” меҳмони бўлди. Римликлар бу жамоага гуруҳ босқичида 1:6 ҳисобида ютқазганидан хабарингиз бор, албатта. Кечаги ўйинда ҳам “Рома”нинг омади келмади. Пеллегринининг голига Салтнес ва Ветлесен жавоб қайтарди – 2:1.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 65-дақиқада захирадан майдонга тушди.
ЕКЛ марказий ўйини ҳисобланган “Лестер” ва ПСВ баҳсида ҳисоб очилмади. “Марсель” ўз уйида ПАОКни 2:1 ҳисобида енгди. “Фенербаҳче” ва “Славия” ўртасидаги баҳс 3:3 ҳисобида тугади.
Жавоб баҳслари 14 апрелда бўлиб ўтади.