Беш карра «Олтин-тўп» соҳиби 2023 йилда «Ал-Наср» ва Португалия терма жамоаси сафида жами 54 та гол урди. Тўпурарлар пойгасида португалиялик форвард ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе (52 гол) ва «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн (52), шунингдек, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (50) каби футболчиларни ортда қолдирди.
Декабрь ойида Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про лигасининг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Декабрда у 5 та ўйинда 5 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.