Масалан, Карло Анчелотти Роналдуни Мадридга қайтармоқчи экани ҳақида хабарлар айтилди. Шунингдек, португалиялик машҳур ҳужумчининг “ПСЖ” ва “МЮ”га ўтиши ҳақида ҳам миш-мишлар чиқди.
Криштиану Роналду ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида бу гап-сўзларга ойдиклик киритиш мақсадида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:
“Мени яхши биладиганлар ишимга қандай масъулият билан ёндашишимдан ҳам хабардор. Доимо камроқ гапириб, кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламан. Мен ҳақимда ҳар хил гап-сўзлар кўпайиб бораётган экан бу борада ўз позициямни билдирсам.
Менинг “Реал”даги тарихим кўплаб совринлар, рекордлар ва катта ҳарфлар билан тарихга ёзилди... “Реал”нинг ҳақиқий мухлислари мени юракларида сақлаб қолганларини биламан.
Менинг номимни ҳар хил лигалардаги ҳар хил клублар билан боғлаб чиқишмоқда ва ҳеч ким аслида ҳақиқат нимада эканини суриштиргиси келмайди. Мен ортиқ жим тура олмайман, чунки номимни ҳар хил ёлғон хабарлар билан боғлашларига йўл қўя олмайман. Мен доимгидек ўз ишимга шўнғиганман ва олдиндаги барча чорловларга тайёрман. Қолган ҳаммаси шунчаки гап”.