“Ювентус” Роналдуга ҳар йили 87 млн маош тўлайди. Агар футболчи сотилса, бу туринликлар учун шунча маблағни иқтисод қилиш имконини беради. Аммо клуб Криштиануни кетишга мажбурламоқчи эмас.
Италия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано яқинда Криштиану Роналду ҳақида фикр билдириб, шундай деди:
— ...Криштиану шундай футболчи: сиз унга тўпни беришингиз керак, шунда у ўз рекордларини ўйлаб, гол уради. У тўрт йил аввалгидек ҳолатда эмас.
“Ювентус” Криштиануни Чемпионлар Лигасини ютиш учун сотиб олганди, аммо бу амалга ошмади. Пирло – ишини янги бошлаётган мураббий, у дунёдаги энг кўп медиа марказида турган футболчи билан ишлаш тажрибасига эга эмас. Роналду унга муаммолар келтириб чиқармоқда.
Роналду бу мавсумда А Серияда 24та баҳсда 23та гол урди.