Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олгани ҳақида маълум қилди, дея ёзмоқда ТАСС.
Толибон томонидан киритилган Афғонистон байроғи илк бор Москвадаги элчихона тепасига ўрнатилди.
“Афғонистонни тан олиш тўғрисидаги қарорни Путин Лавров таклифи билан қабул қилган ва бу Москванинг мулоқот ўрнатиш истагидан далолат беради”, деди Россиянинг Кобулдаги элчиси.
Шу йилнинг 3 июл куни эрта тонгда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Афғонистоннинг Россиядаги янги элчиси Гул Ҳасаннинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Афғонистон элчиси 1 июл куни Москвага етиб келди. Эртаси куни у ўз вазифасини бажаришга киришди.