Мазкур филиал мактабгача таълим соҳаси учун юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, таълим муассасаларининг олий маълумотли педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ташкил этилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидалар белгиланди:

- бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш;

- замонавий таълим дастурлари, ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда фаннинг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, педагогик салоҳиятни ривожлантириш;

 - мактабгача таълим, коррекцион педагогика, психология соҳалари тадқиқотлар ўтказиш, ўқув жараёнига масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш;

- хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес-ҳамжамиятлари билан таълим ҳамда илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ва бошқалар.

Филиал барча даражадаги мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади. Таълим муассасида ўқиш жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда кундузги, кейинчалик сиртқи  шаклда олиб олиб борилади.

А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.