Бу ҳақда Рязан вилояти губернатори Павел Малков ва Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев маълум қилди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум эрталаб соат учларда содир бўлган. Аввал шовқин эшитилди, кейин иккита портлаш содир бўлди.

Ҳозирда заводда оператив хизматлар ишламоқда.

Павел Малков ҳужумни тасдиқлаб, битта дрон уриб туширилганини қайд этди. Расмийлар Рязан нефтни қайта ишлаш заводига учиб келган учувчисиз учиш қурилмалар сонини эълон қилмади.

Александр Гусев ўзининг телеграм-саҳифасида чоршанбага ўтар кечаси Воронеж вилояти ҳудудида иккита дрон уриб туширилганини ёзди.

Унинг сўзларига кўра, улардан бири Воронеж чеккасида, яна бири Воронеж вилоятида уриб туширилган.

Рязан нефтни қайта ишлаш заводи “Роснефть” назорати остида. Қайта ишланган нефть маҳсулотларининг асосий қисми экспорт қилинади, деб хабар беради report.az.