Шунингдек, Россиянинг «Интерфакс» агентлигининг ойдинлик киритишича, чет элликларнинг ўқишга қабул қилинишининг иккинчи шарти – бу ўз мамлакатларининг Россия билан чегараси очиқ бўлиши керак.

"Агар уларнинг давлатлари билан халқаро алоқалар ҳали ҳам чекланган бўлса, улар ушбу чекловлар олиб ташланмагунча масофадан туриб ўқишларига тўғри келади", дейилади «Интерфакс» хабарида. Университетларда ўқув йили 1 сентябрдан бошланади.

Россия вазирлигининг маълумотига кўра, 2019-2020 ўқув йилида Россияда 297 минг 993 нафар чет эллик талаба таҳсил олган. Уларнинг аксарияти Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Хитой, Тожикистон, Украина, Ҳиндистон, Беларусь, Озарбайжон ва Қирғизистон фуқаролари.