Улардан 16 таси “Соболь” йўлтанламаси ва 4 таси эса “ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуасидир.
“ГАЗель NEXT” мобил тиббиёт мажмуаси сайёр тиббий кўриклар, профилактика, ташхиш қўйиш ва даволаш тадбирлари учун мўлжалланган. Ҳар бир мобил марказ бу деярли иккита тўлақонли тиббиёт хонасидир. У ерда турли йўналишдаги шифокорлар ўз ишларини олиб боришлари мумкин.
Хоналар алоҳида кириш жойига эга ва алоҳида санузеллар билан жиҳозланган.
Машиналарни республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртмасига асосан Горький автозаводи ишлаб чиқарган.