“НАМИ корхонаси Россияда биринчи бўлиб электр мотоцикл ишлаб чиқарди. Уни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизни ташкил этади. Ҳозирда автомобиль синовдан ўтиш босқичида, 2024 йилнинг бошига қадар уни оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилган”, — деди Москва сармоявий ва саноат сиёсати департаменти раҳбари Владислав Овчинский.

Компания юқори кучланишли батарея, қувват комплексини бошқариш тизими, ёритиш компонентлари, ташқи панеллар, кузов элементлари ва бошқаларни ишлаб чиқди. Электр мотоцикл тескари ҳаракатланиш имкониятига эга, сирпанчиқда ҳаракатлана олади ва унга ён томондан тиркама бириктирилиши мумкин. У иситиладиган рул ва тутқичлар, олд ойна, сенсорли электрон асбоблар панели, тез зарядлаш функцияси, блокланишга ва сирғанишга қарши тизимга эга, деб хабар беради mir24.tv.