18 июлдан бошлаб, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари «Тошкент» автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади. Мазкур йўналишда чипта нархи 1 000 000 сўм;

Тошкент–Қозон йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 800 000 сўм;

Тошкент–Санкт-Петербург йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 1 250 000 сўм, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.