Хусусан, эпидемиологик вазият яхшиланиши билан Ўзбекистон ва Россия ўртасида мунтазам йўловчи темир йўл қатновини босқичма-босқич қайта тиклашга биргаликда тайёргарлик кўриш борасида ҳам келишувга эришилди.
Шунингдек, учрашувда Россия ҳудудида темирйўл инфратузилмаси объектларини қуриш учун Ўзбекистондан малакали кадрларни жалб этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.
Шу муносабат билан, «Россия темир йўллари» ОАЖ ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида темир йўл инфратузилмаси объектларини қуриш учун Ўзбекистоннинг малакали меҳнат ресурсларини жалб қилишни ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида Меморандум имзоланди.