Хабарингиз бор, ФИФА тақвими доирасидаги 9-21 июнь кунлари Тошкент ва Бишкекда Марказий Осиё футбол ассоциацияси – CAFA томонидан илк марта турнир ташкил этиляпти. Унда ташкилотга аъзо Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон, Эрон ва яна бир ОФК аъзоси бўлган жамоа ҳамда Россия миллий термаси иштирок этиши кутилаётганди.
Аммо кеча “Матч ТВ”га берган интервьюсида Россия футбол иттифоқи бош котиби Максим Митрофанов бу мусобақада Россия миллий жамоаси иштирок этмаслигини маълум қилди.
“CAFA ташкил этаётган турнирда қатнашмаймиз. Кеча бу ҳақда расмий хат йўлладик. Бунинг сабаби ўйинчиларга катта юкламалар бўлаётганидир”, – деди у.