Суҳбат чоғида қонун чиқарувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарларининг келишувларини амалга ошириш учун икки мамлакат парламентларининг биргаликдаги фаолияти муҳимлиги қайд этилди.

Танзила Нарбаева Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг устувор стратегик ҳамкори эканлигини ва давлат раҳбарларининг ишончли мулоқоти туфайли бугун анъанавий дўстона муносабатлар изчиллик билан юқори босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Валентина Матвиенко ташкилот ташкил топганлигининг 30 йиллиги нишонланаётган йилда Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган МДҲ ПА тадбирлари юқори савияда ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди. «Бу йил жаҳон сиёсатининг маркази Ўзбекистонга кўчди, бу ерда олий даражадаги йирик халқаро тадбирлар бўлиб ўтяпти. Бу мамлакатимизнинг халқаро сиёсатдаги ўрни ва жаҳон ҳамжамиятидаги Ўзбекистон нуфузи ортиб бораётганидан далолат беради».

Учрашув иштирокчилари Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик асосидаги вазифалар даражасига мос келадиган ўзаро ҳамкорликка қаратилган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олди.

Томонлар Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссия фаолияти ва самарадорлигиг урғу берди. Тадбирда Федерация Кенгаши Фан, таълим ва маданият бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари А.С. Илёс Умаханов ва Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев иштирок этиб, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ПКнинг навбатдаги мажлиси якунлари тўғрисида маърузалар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.