Яқин ўтган кунларда Россиянинг 85 ҳудудида коронавирус билан касалланишнинг 5 427 янги ҳолати аниқланган. Касаллик юқтирганларнинг умумий сони мамлакат ҳудудида 85 870 нафарга етди, деб маълумот беради COVID-19 га қарши кураш тезкор штаби.

Шундай қилиб, Россия Федерациясида касалланишнинг ҳафталик ўсиши саккиз ҳафта давомида узлуксиз қисқариб боряпти. Ўртача бир кунлик кўрсаткич эса 0,74 фоиздан 0,66 фоизга пасайган.

Тезкор штаб маълумотига қараганда, Москвада коронавирус инфекциясини юқтирган 664 бемор қайд этилган, Сврдловск областида — 199, Ханти-Мансийскда эса — 168 нафар.

Шунга қарамай, сўнги 24 соат ичида шифохоналардан 3 649 бемор даволаниб чиққан, ундан ташқари, 70 та ўлим ҳолати қайд этилган, деб хабар беради AIF.ru

Аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемияси туфайли халқаро фавқулодда вазият тартибини уч ойга чўзган эди.