Маълум бўлишича, коронавирусли беморларда мукормикоз одатда қандли диабет ва глюкокортикостероидлар тоифасига кирувчи катта дозадаги иммунитет фонида ривожланади. Ҳиндистонда бундай беморлар кўплиги учун касалланиш ҳам жуда юқори.

«Россияда мукормикоз камдан-кам ҳолларда, асосан онкогематологик беморларда учрамоқда. Ҳозир Ҳиндистондаги вазият билан таққосланадиган нарса йўқ. Коронавирусга чалинган беморларда фақат мукормикознинг алоҳида ҳолатлари қайд этилган», — дея маълум қилган Мечников номидаги Тиббиёт университетининг Клиник микология, аллергология ва иммунология кафедраси мудири Николай Климко.

Таъкидланишича, ушбу инфекцияни тупроқда яшайдиган микроскопик қўзиқоринлар қўзғатади, улар чириган ўсимликлар юзасида учрайди. «Қора моғор» бурун, кўз ва нафас олиш органларига таъсир қилади.

«Ушбу касаллик Ҳиндистон каби тропик зоналарда жойлашган жанубий мамлакатларга хосдир. Аммо қўзиқорин касалликлари антибиотиклардан фойдаланиш билан боғлиқлиги сабабли кенг тарқалмоқда», — дея маълум қилган мутахассис.

Қайд этилишича, касалланиш ўлимга сабаб бўлиб, фақатгина айрим беморларни даволаш пайтида қутқариш мумкин.