Worki иш қидириш хизматининг маълум қилишича, кунлик ишлар билан шуғулланувчи касб эгаларининг иш ҳақи 23 фоизга (42100 рублдан 51660 минг рублгача), қўриқчиларнинг иш ҳақи 26 фоизга (34520 рублдан 43540 минг рублгача), юк ортувчиларнинг иш ҳақи эса 27 фоизга (32400 рублдан 41330 минг рублгача) ошган.

Фаррошлар 13 фоиз (33,1 минг рублгача), омбор ишчилари 12 фоиз (37,2 минг рублгача), касса ходимлари 9 фоиз (29,9 минг рублгача) кўпроқ иш ҳақи олишни бошлаган.

Шунингдек, меҳнат мигрантларини ёллаб келган мамлакатдаги компанияларнинг 40 фоизида пандемия сабабли ишчи кучи етишмаслиги кузатилмоқда.