Жорий йилнинг 17 июль куни 9 нафар юртдошимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш марказига ойлик маошини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.

Марказ ходимлари иш берувчи ташкилот – «Си Ар Си Си Рус» раҳбарияти билан ўтказган музокаралари натижасида юртдошларимизнинг 278 минг рубль миқдоридаги ойлик маоши тўлиқ ундириб берилди ҳамда уларнинг банк карталарига ўтказилди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бемоқда.